Мақола

2 365 04/05/2023

2023 йилнинг биринчи чорагида Россияга 2022 йил бошига нисбатан 17 фоизга кўпроқ хорижлик келган, деб хабар бермоқда «РБК» чегара хизмати статистикасига таяниб. Келганлар орасида  Польша, Финляндия ва Европанинг бошқа қўшни давлатларидан келганлар борлиги ҳам хабар берилган. ФСБ маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи чорагида хорижликлар Россия чегарасини 3,3 миллион марта кесиб ўтган бўлса, бир йил аввал кириб келганлар сони атиги 2,8 миллионни ташкил этган.

Муҳожирларнинг асосий қисми, аввалгидек, қўшни давлатлардан келмоқда. 2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон фуқароларининг Россия Федерациясига ташрифлари сони 81 фоизга ўсди ва 818 мингтани ташкил этди. Шунингдек, сезиларли ўсишни Қозоғистон – 73 фоиз ва Тожикистон – 55 фоизга кўрсатди.

МДҲга аъзо бўлмаган давлатлар орасида Хитой 4,6 марта ўсиш билан етакчилик қилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Европа Иттифоқидан оқим 11,8 фоизга ошиб, Россияга келганлар сони 113,9 минг нафарга етди. Бу ерда ўсишни Россияга қўшни давлатлар – Латвия, Литва, Финляндия, Эстония, Польша фуқаролари таъминлади.

2023 йилнинг январь-март ойларида европаликларнинг Россияга саёҳатлари энг кўпи Финляндия ва Эстония фуқаролари томонидан амалга оширилган – 23,6 минг ва 20,7 минг киши.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация