Ҳаво, темирйўл ва автобус қатнови ҳақида маълумот.
Россиянинг қайси шаҳарларидан Ўзбекистонга авиақатновлар бор?
Ҳозирги кунда Ўзбекистонга Россиянинг Благовешенск, Владивосток, Грозний, Екатеринбург, Иркутск, Қозон, Красноярск, Махачқала, Москва, Нижний Новгород, Новосибирск, Оренбург, Омск, Пермь, Самара, Санкт-Петербург, Сочи, Сургут, Тюмень ва Уфа шаҳарларидан авиқатновлар турли шаҳарларидан жами 59 та рейс қатнови йўлга қўйилган.
Россиядан келаётган самолётлар Тошкент, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Урганч, Қарши, Термиз ва Навоий шаҳарларига қўнади.
Россиядан Ўзбекистонга Аэрофлот, “Uzbekistan Airways”, flydubai, AZAL (Azerbaijan Airlines), Turkish Airlines, S7 Airlines, Победа, ЮTэйр, Азимут, Emirates, Qanot Sharq авиакомпаниялари парвоз қилади.
Энг кўп рейслар Москвадан Тошкентга бўлиб ҳафтанинг ҳар бир кунида Россия пойтахтидан рейслар бўлиб туради. Пермь, Тюмень, Оренбург ва Благовешенскдан ҳафтасига атиги битта рейс қўйилган.
Авиачипталарнинг нархи бир неча сабабларга кўра ўзгарувчан бўлади: учишдан қанча олдин олиш, тақвимдаги айрим байрамлар ва шунга ўхшаш ҳолатлар ҳам чипталарнинг нархига таъсир қилади. Чипталар нархи қачон олинишига қараб ўзгарувчан бўлади.
Масалан ҳозирги кунда ноябр ёки декабр ойининг бошларига олинса, 11 мингдан сал ошадиган чипталар декабрнинг охири учун 25 минг рублгача чиқиб кетган. Шу кеча кундузда Москвадан Тошкентга самолётга чиптани ўртача 15 мингдан 20 минг рублгача сотиб олиш мумкин.
Поездда юришнинг ҳам гашти бор
Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасида ҳозирги кунда 3 та поезд қатнови йўлга қўйилган бўлиб, улар Тошкент-Самара, Тошкент-Волгоград ва Тошкент-Новосибирск поездларидир. Бу поездлар Россия ва Ўзбекистон орасида ҳафтасига икки мартадан йўлга чиқади.
Автобусда Россияга бориш қанчага тушади?
Тошкентдан Россиянинг бир қанча шаҳарларига автобус қатнови йўлга қўйилган. Автобуслар асосан, “Тошкент” автовокзалидан жўнайди.
Тошкентдан Пермгача 2800 километр масофа учун 611 минг сўм тўлаш кифоя.
Тошкент – Қозон автобусида чипта 911 000 сўм туради. Йўналиш узунлиги: 2500 км.
Тошкент – Москва автобусида 861000 сўм эвазига 3439 чақирим йўл босиб Россия пойтахтига етиб олиш мумкин.
Тошкентдан Новосибирсккача йўлкира 811 000 сўм бўлиб, йўналиш узунлиги: 2445 километрни ташкил қилади.
Тошкент – Санкт-Петербург йўналишида саёҳат қилмоқчи бўлган йўловчилар 1 миллион 211000 сўм билан Россиянинг маданий пойтахтига етиб оладилар. Питергача масофа 4113 км.
“Тошкент” автовокзали маълумотлар хизмати хабарига кўра шартнома тузилишига қараб Россиянинг бошқа шаҳарларига ҳам автобус қатновилари қўйилиши мумкин экан. Автобусларга чипталарни онлайн харид қилишнинг ҳам имкони бор.
Ёқуб Умар