Мақола

1 393 31/03/2023

2023 йил 11 январдан хорижлик инвесторлар учун Россияда доимий яшаш учун рухсатномани (ВНЖ) соддалаштирилган ҳолда олиш тўғрисидаги қарор кучга кирди.

Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2022 йил 31 декабрдаги 2573-сонли “Россия Федерациясига инвестиция киритган чет эл фуқаросига Россия Федерациясида вақтинчалик яшаш ҳуқуқини олмасдан доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) бериш учун керак бўлган мезонларни тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори инвесторлар учун муҳим қоидаларни белгилайди.

Қарорга кўра, хорижлик инвесторлар доимий яшаш учун рухсатномани (ВНЖ) соддалаштирилган шаклда олиш учун қуйидаги талаблардан бирини бажариши шарт:

  • ариза беришдан олдин уч йил ичида ижтимоий аҳамиятга молик минтақавий лойиҳаларга камида 15 миллион рубль ёки Россия компанияларига 30 миллион рубль сармоя киритиши керак бўлади. Мазкур компаниялар камида уч йил фаолият кўрсатган бўлиши керак ва яшаш учун рухсатнома олишга ариза беришдан бир йил олдин 6 миллион рубль миқдорида солиқ ва бадалларни тўлаган бўлиши керак;
  • хорижлик инвесторлар Россияда қурилиш босқичида ёки умумий кадастр қиймати 25 миллион рубль бўлган кўчмас мулкни фойдаланишга топширилгандан кейин икки йил ичида сотиб олишлари мумкин. (Москвада – 50 миллион рублдан, Узоқ Шарқда – 20 миллион рублдан).
  • Россияда камида икки йил фаолият юритадиган ва ҳар йили 4 миллион рублдан солиқларни тўлайдиган юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш ва кейинчалик эгалик қилиш мумкин бўлади.

Иқтисодий ривожланиш вазирлиги чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг қарорда белгиланган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида маълум қилади.

Манба: rusexporter.ru.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация