Мақола

669 06/08/2022

Тожикистон Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра жорий йилнинг олти ойи давомида Республикадан меҳнат миграциясига кетаётган фуқаролар сони сезиларди даражада ўсди. Бу ҳақда sputniknews.ru хабар беради.

Тожикистондан меҳнат қилиш ниятида чет элга кетганлар сони  ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар ўсди. Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг олти ойи мобайнида 322,6 минг нафардан ортиқ тожикистонликлар меҳнат миграциясига кетишган. Тожикистон Меҳнат ва бандлик вазири Ширин Омонзода журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида шу маълумотларни келтирди.

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат фуқаролари орасида иш излаб кетаётганларнинг асосий қисмини эркаклар ташкил этади. Ярим йилликда 264,6 мингдан ортиқ эркаклар бошқа юртда меҳнат қилиб, пул топишга қарор қилишган.

Шуниси қизиқки, Тожикистон аёллари ўртасида ҳам  ўзга юртларда меҳнат қилишга қарор қилганлар сони ўсиб бормоқда.
Вазирлик маълумотларига кўра тожикистонлик аёл-мигрантлар сони ҳозирда 57,4 минг нафарга етди. Бу эса 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўпдир. Мамлакатнинг аксарият мигрантлари сингари аёлларнинг кўпчилиги Россия давлатида меҳнат қилишни танламоқдалар. У ерда ҳамюртларининг кўплиги, тил билишда ҳам муаммолар камроқлиги аёлларнинг РФга кетишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, Омонзоданинг таъкидлашича йил бошидан буён 240,5 мингдан ортиқ фуқаро ўз ватанига қайтган. Улардан 194,3 минг нафари – эркак, 46,2 минг нафари аёллардир. Вазирлик масъул ходимларининг маълумот беришларича ҳисобот даврида 5,7 минг нафар тожикистонликнинг Россияга киришига тақиқ қўйилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация