1 973 13/02/2023

Экспертлар қўшни давлатларнингРоссия билан дўстона муносабатларни баҳоладилар.

Москвада Коммуникациялар тараққиёти миллий тадқиқот институти (НИИРК) тақдим этган қўшни давлатларнинг дўстона муносабатлари рейтингига кўра, Россия 14 қўшни давлатдан камида 8 таси билан яхши муносабатларга эга.

Бу ҳар доим ҳам сиёсатчиларнинг хизмати эмас, дейди  экспертлар: кўп нарса аҳолининг қўшниларга нисбатан анъанавий яхши муносабатига боғлиқ. Аммо бу билан узоққа бориб бўлмайди, деб таъкидлайдилар тадқиқотчилар: баъзи мамлакатлар билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун  яна қўшимча ҳаракатлар талаб қилинади.

10 февраль куни “НИИРК” Россиянинг қўшни давлатлари алоқа режимларининг дўстоналиги бўйича йиллик мониторинг натижаларини тақдим этди. Тадқиқотлар 14 давлатда ўтказилди, улардан 8 таси дўстона, 4 таси эса очиқ душианлар тоифасига кирди: Эстония, Латвия. Литва ва Украина. Яна иккитаси, Грузия ва Молдова нисбатан дўстона давлатлар саналади.

“Ўзаро алоқаларнинг дўстоналиги экспертлар томонидан мамлакатлараро ҳамкорлик шартлари ва қоидаларининг йиғиндиси сифатида баҳоланди”, деб тушунтирди “НИИРК” директори ўринбосари Валентина Комлева тадқиқот натижаларини тақдим этар экан. Ушбу тадқиқотларда нафақат сиёсий муносабатлар, балки аҳолининг Россияга нисбатан умумий муносабати ҳам ҳисобга олинди.

Маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳаракат эркинлиги, рус тилига муносабат, иқтисодий алоқалар, илмий ва маданий алоқалар, БМТда овоз бериш каби жами 68 кўрсаткични таҳлил қилишди.

Ўтган йил билан таққосланганда,  рейтингнинг барча иштирокчилари ўз ўринларида қолишди, аммо махсус ҳарбий операциялар ва Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларининг кучайиши вақтида “дўст” ва “дўст бўлмаган” тушунчалари  алоҳида мазмун касб этди, дейди тадқиқот муаллифлари.

Бундан ташқари, улар ахборот мазмуни ва алоқа каналлари устидан назорат кучайтирилганини қайд этадилар. Фуқаролик жамияти институтлари ўз субъективлигини йўқотиб, “элита”нинг сиёсий манфаатлари тизимига тобора мослашиб бормоқда, диний ташкилотларга эса босим кучаймоқда.

Белоруссия рейтингнинг сўзсиз етакчиси бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади: нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) даражасидаги ўзаро муносабатлар бундан мустасно. Барча алоқа турлари бўйича икки давлат иттифоқи юқори балл олди.

Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон каби дўст давлатлар билан алоқаларнинг яхшиланганлиги қайд этилди. Аммо Арманистон ва Қозоғистон “ўзгарувчан режимлар” гуруҳига кирди –  у ерда Россия билан муносабатлар тарихи қайта кўриб чиқила бошлади ва коммуникацияларни ривожлантириш шартлари ёмон томонга ўзгариши мумкин, дея огоҳлантирмоқда экспертлар.

Бироқ, кўп нарса Россияниннг тўғри алоқа стратегиясини танлаш қобилиятига боғлиқ бўлади, аммо бу инерция аста-секин қурийди ва яхши муносабатларни сақлаб қолиш учун қўшимча ҳаракатлар талаб этилади, деб таъкидлади Валентина Комлева.

Мутахассислар шунингдек, Россияга қарши санкцияларга қўшилишдан бош тортган ва иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини кенгайтираётган Грузия билан муносабатлар яхшиланганини қайд этмоқда. Бу имкониятлардан фойдаланиш жуда муҳим. Шу билан бирга Молдова алоқаларнинг ёмонлашуви йўлидан бормоқда, дейди тадқиқот муаллифлари.

Сиёсатшунос Евгений Минченконинг фикрича, рейтинг тадқиқотлари сиёсатчиларнинг амалий ишларида фойдали бўлиши мумкин.

Манба: Коммерсант.ру.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация