Мақола

3 016 03/10/2017

Россия Давлат думасида ИИВ вакиллари иштирокида Россияга кирувчи мигрантларни чегаранинг ўзидаёқ текширишни кучайтирувчи таклифлар муҳокама қилинди.

Депутатларнинг фикрича, айни пайтда Россиядаги 10 миллион мигрантларнинг мамлакатда бўлиш тартибларини такомиллаштириш зарур. Россия Ички ишлар вазирлиги биринчи навбатда мигрантларни мамлакатга киритиш жараёнини қайта кўриб чиқиш лозим. “Биз аввал барчасини қўйиб юборамиз, сўнгра тутиш учун излаб юрамиз. Менинг фикримча, чегарадаёқ суратга тушириш ва дактилоскопия жараёнини жорий этиш мантиқан тўғри бўлади”, – деди вазирликнинг миграцион бошқармаси раҳбари Ольга Кириллова. Мигрантларни текшириш, жумладан бармоқ изларини олиш ишларини Чегара хизмати амалга ошириши мумкин.

Депутатлар РФдаги чет элликларга тегишли бошқа ташаббусларни ҳам илгари суришди. Жумладан, Думанинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш қўмитаси аъзоси Дмитрий Саблин Россия иқтисодиётига сезиларли ҳисса қўшаётган чет элликларга фуқароликни бериш тартибларини соддалаштиришни таклиф қилди. бундай амалиёт кўплаб мамлакатларда мавжуд, дея тушунтириш берди у.

Бундан ташқари, парламентарийлар ягона Миграцион кодексни ишлаб чиқишни таклиф этишди. Россиянинг миграцияга оид ҳозирги қонунчилиги тарқоқ бўлиб, уларни битта қонун доирасида тизимлаштиришни тақозо этмоқда, дея фикр билдирди депутатлар.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация