Maqola

527 30/01/2024

Россия ҳукумати хориждаги мактаб ўқувчиларини имтиҳон қилишнинг алоҳида тартибини ўзгартиришсиз қолдирди.

Бу дегани, Россия мактабларига ўқишини кўчириб келган мигрантларнинг болалари ҳам якуний имтиҳонга ўтказилишлари учун оралиқ мактаб имтиҳонларини топширишади.

Бу тартиб ҳукумат чет элдаги россиялик мактаб ўқувчиларини давлат якуний аттестациясидан ўтказишнинг махсус тартибини сақлаб қолгани туфайли амалда қолмоқда. Тартибнинг сақланиб қолиши яхши. Чунки агар бекор қилинса, Россиядаги мактабга йил ярмида ўқишини кўчириб келган мигрантларнинг болалари қайтадан бир йилни ўқишга мажбур бўлишар эди. Ҳозир эса оралиқ имтиҳондан ўтишса, ўқув йилининг давомини Россия мактабида ўқиб кетишлари мумкин.

Дўст бўлмаган хорижий давлатларнинг хатти-ҳаракатлари туфайли хориждаги мактаб ўқувчиларининг ўқиши тўхтатилган бўлса, улар оралиқ имтиҳонлардан ўтиб, улар асосида якуний имтиҳонга ўтказилиши ҳақидаги қарор хорижда қолган ва ҳозирда рус мактабларида масофавий таълим олаётган ёки уйдан туриб, оилавий таълим олаётган ҳамда Россияга келиб, мамлакат таълим муассасаларига йил ўртасида ўқишга қабул қилинган мактаб ўқувчиларига тааллуқлидир.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya