Maqola

2 075 05/04/2023

Тегишли аризани топширишда сиз рус тилини билишингизни таълим тўғрисидаги ҳужжатлар билан ёки суҳбат пайтида тасдиқлашингиз керак бўлади

Ватандошларни РФга кўчиб ўтиш дастури доирасида Россия фуқаролигини олишни режалаштираётган чет элликлар  энди рус тилини билишларини тасдиқлашлари керак.

Буни фуқарорликни олиш учун ариза ёзиш вақтида тасдиқлашлари керак. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолади.

Янги ўзгаришлар 2024 йил 1 январдан кучга киради. Ҳужжатда қайд этилишича, аризани қабул қилиш чет эллик шахс рус тилини “сўзлашув муҳитида оғзаки ва ёзма мулоқот қилиш учун” етарли даражада билиши шарти билан амалга оширилади.

Рус тилини билишни таълим тўғрисидаги ҳужжатлар билан ёки суҳбат пайтида тасдиқлаш мумкин бўлади.

Чет элда истиқомат қилувчи ватандошларнинг Россияга ихтиёрий равишда кўчиб ўтишига кўмаклашиш дастури 2006 йилда қабул қилинган.

У СССР парчаланганидан кейин Россия Федерациясидан ташқарида бўлган ва мамлакатга қайтишни истаган одамларнинг кўчиб ўтишини осонлаштириш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ёзмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya