Maqola

4,615 09/04/2016

мулоҳазага

“Жиянимнинг ушбу расмини бундан икки йил бурун “Фейсбук”даги  саҳифамда эълон қилиб, у ҳақда айрим маълумотларни ёзгандим.

Жиянимнинг исми Бахтиёр, синглимнинг ўғли. Бир неча йил бурун унинг дадаси автоҳалокатда вафот этган эди. Жияним коллежни битириб ишлайман деди. Бир жойларда ишлаб юрди.

Кейин “Россияга ишлагани бораман”, деди.

“Бормайсан”, дедим ва косибликка ишга жойладим. У олти ой шогирдлик мақомини ўтаб, сўнг ўзи уста бўлди.

Ҳозир ишлари юришган, бир ойда бир ярим милён иш ҳаққи олади.

Жияним совуқ жойларга ишга бораман деганида айтгандимки, “Россияга сен эмас, сен тиккан туфлилар боради” деб.

Ўшанда шу гапимга фаришталар “омин” деган экан. Яқинда билдимки, жияним ишлайдиган ишхона ва яна айрим косибчилик цехлари туфли етказиб бериш бўйича фалон милён долларга Россия билан шартнома имзолабди. Зўр-ку, дедим.

Демак, Россияга жияним ишлагани бормайди, балки ўзи тиккан туфлиларни жўнатади.

 

P.S

Жиянимнинг сурати ортидаги тасвирга эътибор беринг: туфлилар ва дунё ҳаритаси…

Иншааллаҳ, жияним ва унинг дўстлари тиккан туфлилар дунёни забт этар.

 

Раҳимжон Раҳмат,

адабиётшунос

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya