Мақола

2 745 12/03/2022

Бугун, 12 мартдан бошлаб пул ўтказмаларига қўйилган янги чеклов кучга кирди.

Унга кўра, энди Россияда истиқомат қилувчилар хорижий банк ва электрон ҳамёнлардан ўтказилган маблағларни фақат рублда олади.

Масалан, Ўзбекистондан Россияга 1000 доллар юборилган дейлик. Банк мижозга бу пулни қабул қилинаётган кундаги банк курси бўйича рублда беради.

Пул бериш жараёни банк курси бўйича амалга оширилади ва тўланган сумма Россия Банкининг расмий валюта курслари бўйича ҳисобланган суммадан кам бўлиши мумкин эмас.

Мазкур талаблар ҳисобварақ очмасдан амалга оширилган ўтказмаларга ҳам таалуқли.

Bakiroo канали бу хусусда шундай ёзмоқда:

“Регуляторнинг мазкур янги талаблари Россияга пул ўтказмаларини деярли ўлдиради, фойдаланувчилар нақд валюта ташиш каби экстремал ва унчалик қонуний бўлмаган воситалардан фойдаланишни бошлайди. Очиғини айтганда, Россия Марказий банки хорижликлар Россияга нақд валюта ташиб келишларини истамоқда”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация