Мақола

2 082 07/06/2023

Давлат думаси депутати Сергей Миронов Россияга келадиган асосий муҳожирлар бўлган Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этишни таклиф қилди, деб хабар беради REX мухбири.

Айрим турдаги жиноятлар бўйича МДҲ давлатларининг ягона маълумотлар базасини яратиш таклифига у шундай муносабат билдирди.

“Маълумотлар базаси Россия Федерацияси фуқароларини хавфсизлигини мигрантлар жиноятидан кафолатлай олмайди, Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий қилиш керак”, деган Миронов.

“Жиноятчиларни рўйхатга олиш яхши фикр. Фақат бу ерда қабул қилувчи нотўғри танланган. Масалан, муаммо Россия аҳолисига тегишли экан, Россия Ички ишлар вазирлиги бу билан шуғулланиши керак – МДҲдаги ҳамкасблар билан ташаббус билан чиқиш, музокаралар олиб бориш, улардан илтимос қилиш керак”, дейди Миронов.

Унинг фикрича, буларнинг барчаси жуда кўп вақтни олади ва ҳозирда Россия Федерацияси фуқароларини ҳимоя қилиш керак.

“Бизга ўғрилар, қотиллар ва фирибгарлар керакми? Йўқ. Аммо энди, ўз ватанларидаги қамоқ жазосидан сўнг, улар Россияга қонуний асосда кира олади. Жамиятимизни бундай “меҳмонлар”дан ҳимоя қилишнинг энг самарали йўли мигрантлар асосан келадиган Марказий Осиё давлатлари билан виза режимини жорий этишдир. Ҳар хил маълумотлар базалари яхши қўшимча восита  бўлиши мумкин, лекин унинг ўрнини босувчи эмас”, — деб таъкидлаган парламент аъзоси.

Унинг фикрича, бундай чора бир қатор ўзаро келишувлардан чиқишни талаб қилади.

“Ҳа, бунинг учун бир қатор амалдаги келишувлардан чиқиш керак, бироқ Россия ва унинг фуқароларининг манфаатлари муҳимроқ. Биз визалар ёрдамида мамлакатимиз ҳудудига ҳақиқатан ҳам фойда келтириши мумкин бўлганларни кирита оламиз”, – деган Миронов.

Ўзбек диаспораси томонидан Россия ва МДҲ давлатлари ўртасида болаларнинг жинсий дахлсизлигига қарши оғир жиноятлар содир этган шахсларнинг ягона маълумотлар базасини яратиш таклиф этилди. Диаспора вакиллари тегишли мурожаатни Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигига юбормоқчи.

Бу фикр янгилик эмас, 2013 йил бошида Марказий Осиё давлатлари билан виза режими жорий этишни Россия миллий демократлари ва бошқа баъзи “ваҳимачилар” таклиф қилган эди.

2013 йил май ойи ўрталарида Россия Коммунистик партияси Марказий Осиё мамлакатлари билан виза режимини жорий этиш, шунингдек, виза режимини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун Интернетда имзо тўплашни бошлаганди.

2019 йилда ҳам Россия Марказий Осиё давлатлари билан вақтинчалик виза режимини жорий этишни таклиф қилган эди. Бу ташаббус “Россия 24” телеканалидаги сайловолди мунозаралари чоғида Россия Федерацияси Давлат думаси депутатлигига номзодлардан бири Олег Пахолков томонидан билдирилган.

Қисқасини айтганда, Россия вақти-вақти билан Марказий Осиё давлатларига босим ўтказишга уриниб “виза” картасини ўйнаб кўради. Бироқ буни амалга оширишнинг муаммоли эканини ҳамма билади: бундан Россия ҳам бирдек жабр кўриши аниқ.

Бир сўз билан айтганда, Россия вақти-вақти билан “виза” картасини ўйнашга, Марказий Осиё давлатларига босим ўтказишга ҳаракат қилади. Бироқ, буни амалга ошириш муаммоли эканлигини ҳамма билади: ҳозирги мураккаб демографик вазиятда муҳожирларсиз Россияга ҳам қийин бўлиши аниқ.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация