Мақола

1 513 14/03/2023

Логистика бизнеси вакиллари ҳайдовчи сифатида ишлайдиган мигрантлар учун патентни бекор қилиш вариантини кўриб чиқиш илтимоси билан Россия ҳукуматига мурожаат қилишди.

Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат фақат чет эл фуқаросига берилган ҳудудда амал қиладиган бўлса, биз патентнинг минтақавий мансублиги ҳақида гапирамиз. “Ведомости” россиялик бизнесменларнингн бундай ташаббуси ҳақида ўзининг тармоқдаги манбаларига таяниб ёзмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси бундай мурожаатларга эътибор берса, бу – кадрлар ва бўш турган юк машиналари муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради. Патентнинг фақат битта ҳудудда амал қилиши, логистика мутахассисларининг фикрига кўра, юк ташувчиларнинг ишига катта халақит беради. Бизнесменлар соҳада 160 минг ходим етишмаслигини маълум қилишди.

Нашр, шунингдек, “Работа России” давлат порталида рўйхатдан ўтган 388 минг ҳайдовчи анкеталари ҳақида хабар берган Меҳнат вазирлигига таянади. Улардан 35 минг ишчи оғир юк машиналарида ишлаш учун етарли бўлган юқори малакага эга.

Порталда бир вақтнинг ўзида эълон қилинган бўш иш ўринлари сони 99,5 мингтани ташкил этди, шунинг учун улар Меҳнат вазирлигида кадрлар етишмаслиги ҳақидаги фикрни тўғри деб ҳисоблашмаяпти.

Тадбиркорларнинг ташаббуси мамлакатда мигрант ҳайдовчилар ишининг бир хилда тартибга солинишини таъминламайди. Россиянинг айрим ҳудудларида, масалан, Тюмень вилоятида мигрантларга ҳайдовчи сифатида ишлаш тақиқланган. Қарорлар Россия Федерациясининг алоҳида шаҳарларининг эҳтиёжлари ва хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда губернаторлар томонидан қабул қилинади. Бу ҳақда Медиа-Миг ёзади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация