Мақола

708 18/10/2022

Ўзбек тили ва адабиёти бўйича Халқаро олимпиадада қатнашиш истагида бўлган талабалар бу тилда бемалол сўзлашиб, келгусида Навоий тилини янада чуқурроқ ўрганишга бел боғлаганлар.

Россиялик талабалар ўзбек тили ва адабиёти бўйича Халқаро олимпиадада қатнашадилар.

Ўзбек тилидаги билимларини  синаб олиш ниятида бўлган 45 талаба Халқаро олимпиадада иштирок этиш учун ариза берган. Олимпиадада Россиядан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркия, Япония, Жанубий Кореда билим олаётган талабалар иштирок этишади.

Бугунги кунда Москва давлат лингвистика университети қошида Ўзбек тили ва маданияти маркази  фаолият кўрсатмоқда. Марказ Алишер Навоий тилини мукаммал даражада ўрганадиган бўлажак таржимонлар ва минтақашуносларни тайёрлайди. Бу ҳақда “Спутник Ўзбекистон” хабар бермоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация