Мақола

611 02/06/2023

Россия мусулмонлари яна Бухоро шаҳрида жойлашган машҳур “Мир Араб” мусулмон мадрасасида таълим олиш имкониятига эга бўлишади. Бу ҳақда Россия мусулмонлари диний уюшмаси раҳбари, муфтий Албир Крганов маълум қилди.

СССР тарқалиб кетганидан сўнг россияликлар Бухоро мадрасасига келишдан тўхтаб, кўпинча Яқин Шарқ ва Туркиядаги ислом университетларини танлашган. Аммо, муфтийнинг сўзларига кўра, “Мир Араб” мадрасасидаги таълим даражаси дунёнинг бошқа шунга ўхшаш таълим муассасаларидан асло қолишмайди.

“Мир Араб” мадрасаси 16-асрда қурилган ва 20-аср бошларигача Бухоро хонлигининг энг муҳим таълим муассасаларидан бири бўлиб келган. Бухоро болшевиклар томонидан босиб олингач, мадраса ёпилган бўлса-да, ўтган аср ўрталарида яна ўз эшикларини очган эди.

Айтиш жоизки, “Мир Араб” мадрасасини битирганларнинг катта қисми МДҲ давлатларида муфтийлик қилган. Уни ўз вақтида Россия Федерацияси Олий муфтийси Талғат Тожуддин, Россия мусулмонлари диний бошқармаси раиси Равил Ғайнутдин ва замонамизнинг бошқа кўзга кўринган дин намояндалари битириб чиққан.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация