Мақола

750 04/10/2022

Ижарага берувчилар икки ой давомида 300 доллардан 450 долларгача ишлаган бўлса, эндиликда бир-икки хонали квартираларнинг ижараси 600 доллардан 1000-1500 долларгача кўтарилди.

Сўнгги икки ой ичида Тошкентда квартираларни ижарага бериш нархи чет эл фуқаролари, бирнчи навбатда, россияликларнинг оқими туфайли икки баравар ошди, деб хабар берди “РИА Новости” агентлиги. Агентлик маҳаллий риелторлар ўртасида ўтказилган сўровномалар натижасида шундай хулосага келди.

“Агар ижарага берувчилар икки ой давомида 300 доллардан 450 долларгача ишлаган бўлса, эндиликда бир-икки хонали квартираларнинг ижараси 600 доллардан 1000-1500 долларгача кўтарилди”,- деб хабар берди “РИА Новости”га “Этажи” кўчмас мулк агентлиги ходимлари.

Мазкур агентлик колл-марказига ҳар куни Тошкентда хорижликлар учун квартирани ижарага олиш тўғрисида ёрдам сўраб, етти-саккизта қўнғироқ бўлиб турибди.

Яна бир агентлик яқинда Тошкентга келган 2000 нафардан ортиқ россияликлар учун ижарага уй топиш бўйича буюртма олганини айтди. Мазкур агентлик ҳатто ёрдам сўраб, хусусий риелторларга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

“Бизнинг таклифларимиз аллақачон сотиб бўлинди”, деб изоҳ беришди мазкур компанияда.

Риелторлар Ўзбекистонга хорижликларнинг кириб келиши муносабати билан иккиламчи кўчмас мулк бозорида битимлар шакли ўзгарганини маълум қилмоқда.

“Квартирасини сотишни режалаштирган мижозлар энди ўз фикридан қайтди ва ижарада пул ишлашга қарор қилди”, деди риелторлардан бири.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳисоб-китобларига кўра, Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни ижарага беришдан тушган даромад банкдаги хорижий валютадаги омонатнинг ўртача даромадида уч баравар юқорироқ: 3,4% га нисбатан 10%ни ташкил этади. Экспертларнинг фикрича, Тошкент шаҳрида квартира ижараси бозори шаклланишнинг дастлабкти биринчи босқичида экан.

Аввалроқ экспертлар “РИА Новости”га собиқ СССР мамлакатларига кўчиб ўтаётган россияликлар арзон уй-жойга умид қилмасликлари кераклигини айтишган эди. У ерга кўчиб ўтганлар юқори ижара нархлари, киммат коммунал тўловларга дуч келишларини таъкидлашган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация