Мақола

1 373 10/04/2022

Кубан аҳолисининг 55 фоизи минтақада муҳожирлар ҳаддан ташқари кўп, деган фикрни билдирган.

Россиянинг энг йирик онлайн иш ва ишчи топиш платформаси саналган hh.ru Россиянинг бир неча минтақаларида аҳолининг мигрантларга бўлган муносабати юзасидан сўровнома ўтказди.

Краснодар ўлкаси аҳолиси билан ўтказилган сўров натижаларига кўра:

Минтақада муҳожирлар сони ҳаддан ташқари кўп — 55%;

Ташриф буюрувчилар сони муқобил миқдорда —33%;

13 фоиз аҳоли жавоб беришга қийналган.

Қизиғи шундаки, муҳожирлар сонини ҳаддан ташқари кўп, деб ҳисоблаганларнинг 75 фоизини 45 ёшдан 54 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Бундай фикрларни туризм, меҳмонхоналар, ресторанлар, тиббиёт, фармацевтика, транспорт, логистика каби соҳалар вакиллари, ишчи ва маъмурий ходимлар бошқаларга қараганда тез-тез гапиради, дея қайд этади hh.ru нинг Жанубий матбуот хизмати раҳбари Алена Манохина.

Кубан аҳолисининг 70 фоизи минтақада мигрантларга маҳаллий аҳолига нисбатан кам ҳақ тўлангани учун иш берувчилар чет эллик ишчилар меҳнатидан фойдаланади, деб тахмин қилади. 65 фоиз респондентлар мигрантлар рози бўлган ишлаш ва яшаш шароитлари маҳаллий аҳолига тўғри келмаслигини айтади. 43 фоизга яқин сўровнома иштирокчилари мигрантлар маҳаллий аҳоли ишлашга рози бўлмайдиган ишларда фаолият юритади, деган фикрни билдирса, 10 фоиз иштирокчилар мигрантлар минтақа аҳолисидан яхши ишлайди, дея таъкидлайди.

hh.ru нинг Кузбасс аҳолиси ўртасида ўтказган сўровнома натижаларига кўра, ушбу минтақанинг маҳаллий аҳолиси мигрантлар ўрнини босишга тайёр.

Сўров маълумотлари шуни кўрсатдики, Кузбассдаги ишчиларнинг 61 фоизи муҳожирларнинг ўрнини эгаллашга розилигини билдирди. Ушбу ишчиларни ресторан ва меҳмонхона бизнеси вакилларининг 53 фоизи ҳам қўллаб-қувватлаган. Шунингдек, мигрантларни маҳаллий кадрлар билан алмаштириш ғояси транспорт ходимлари ва ишлаб чиқариш ходимлари томонидан маъқулланди. Кузбасс аҳолисининг қолган 45 фоизи муҳожирлар ўрнини алмаштиришга ҳали тайёр эмас. 30 фоиз иштирокчилар эса мигрантларни фаррош, юк ташувчи ёки бирорбир малака талаб этилмайдиган иш ўринларига лойиқ кўради.

Сўровнома ўтказилган яна бир ҳудуд, Прикаме аҳолисининг 42 фоизи ҳам меҳнат муҳожирларининг иш ўринларини эгаллашга тайёр эканликларини билдирган.

27 фоиз прикамеликлар эса муҳожирлар ишини эгаллашни рад этганлар, 6 фоизи эса меҳнат муҳожирлари ушбу ишларда қолишини исташади.

Муҳожирларнинг иш ўринларини эгаллашга рози бўлган аризачиларнинг 70 фоизи иш берувчилар олдига бир қатор шартларни қўйган:

64 фоизи учун — бўш иш ўринлари ўз мутахассислигига мос келиши керак;

33 фоизи учун — лавозим ошиши зарур;

21 фоизи учун – ходим ва унинг қариндошларига тиббий суғурта полиси (ДМС) берилиши керак;

Свердловск — Сўровнома қамровига олинган кейинги ҳудуд.

Маълум бўлишича, Свердловск вилояти аҳолисининг 36 фоизи Россияни тарк этган меҳнат муҳожирлари ишини эгаллашга рози.

Муҳожирлар ўрнида ишлашга тайёр бўлмаганлар ҳам бор. Бундай одамлар сўровнома иштирокчиларининг 28 фоизини ташкил этади.

Сўровда Свердловск аҳолисининг 51 фоизи ишлашга келган муҳожирларга нисбатан салбий муносабатда, атиги 11 фоизи эса уларга ижобий муносабатда эканлиги аниқланган. Қолганлар тадқиқот натижаларига кўра, бетарафдирлар.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация