Муддатидан аввал ўтказилиши режалаштирилган Президентлик сайловига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу муҳим сиёсий жараёнда барча юртдошларимизнинг фаол иштрок этишини таъминлаш мақсадида чет эл мамлакатларида ҳам сайлов участкалари ташкил этилгани қувонарли ҳол, албатта. Бу хориждаги ҳамюртларимизга Президентлик сайловларида иштирок эта олишлари учун қулай имконият яратиб беради. Зероки, бу овозлар нафақат бугунни, балки юртимиз келажагига ҳам ўзининг улкан таъсирини ўтказа олади.
Шундай экан, энг муносиб номзодга овоз бериш бу фуқаролик бурчи десак муболаға бўлмайди!
Жумладан, Россия Федерациясида ҳам Президентлик сайловлари учун жами ҳисобда 7 та сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, булар:
Қолаверса, дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам жами ҳисобда 56 та сайлов участкалари ташкил этилган :
Маълумот ўрнида:
Президентликка кўрсатилган номзодларнинг амалдаги мансаблари:
— Улуғбек Иноятов 2020 йилдан бери Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари (мутахассислиги – муҳандис); — Шавкат Мирзиёев 2016-йилдан буён амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти (мутахассислиги – муҳандис-иқтисодчи)
— Робахон Маҳмудова 2020-йилдан Олий суднинг биринчи ўринбосари – маьмурий ишлар бўйича судлар коллегиясининг раиси (мутахассислиги – ҳуқуқшунос)
— Абдушукур Ҳамзаев 2022-йилдан буён Экология партияси Марказий кенгаши қўмитаси ўринбосари (мутахассислиги – агроном)
Умид қиламизки, чет элларда ҳалол меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар ҳам ўз конституциявий ҳуқуқларидан унумли фойдаланиб сайловда энг муносиб номзодга овоз беришади. Дарҳақиқат, ватан равнақи барчамизнинг порлоқ келажагимиз пойдеворидир.