Maqola

1 008 03/03/2022

Европа Иттифоқи Россиянинг 7 та банкини SWIFT дан узиш ҳақида қарор қабул қилди.

Албатта, қарор 12 мартдан кучга киради. Янги чекловлар ҳақида Европа Иттифоқининг 2 мартда нашр этилган расмий журналида баён этилган.

SWIFT ўзи нима?

SWIFT (Society for Worldwide Interbank Financial Telecommunications)— бу маълумотларни шифрлаш йўли билан транзакцияларни юқори хавфсизлик даражасида амалга оширишни таъминловчи халқаро банклараро ахборот узатиш ва тўловларни амалга ошириш тизими ҳисобланади. У 11 мингдан ортиқ молия институтлари ҳамда компаниялари билан хавфсиз алоқани таъминлаб, глобал молиявий тизимда марказий ўринда туради.

ЕИ томонидан қабул қилинган қарорга биноан, 12 мартдан бошлаб қуйидаги банкларга ихтисослаштирилган молиявий хабарлар хизматларини кўрсатиш тақиқланади:

ВТБ;

Промсвязьбанк;

Россия;

Открытие;

Новикомбанк;

Совкомбанк;

ВЭБ(Внешэкономбанк).

Газпромбанк” ва “Сбербанк” SWIFT тизимидан узилмайди.

Нима учун SWIFT тақиқи Россияга нисбатан кучли санкция ҳисобланади?

Сбербанк дунёдаги энг йирик энергия экспортчиси бўлган Россиядаги бошқа банклардан икки баравар кўп активларга эга. Унда 100 миллиондан ортиқ чакана мижозлар ва мамлакат депозитларининг ярми мавжуд.

Газпромбанк эса Россия энергетика конгломератлари учун асосий банк ҳисобланади.

11 000 дан ортиқ молия институтлари ва компаниялари ўртасида хавфсиз хабарларни етказиб берувчи SWIFT’га кира олмаслик катта иқтисодий зарар келтириши мумкин. Россия ўзининг молиявий хабар алмашиш тизимини ишлаб чиққан, аммо ундаги молиявий институтлар сони 400 та атрофида ва бир нечта хорижий фирмалар мавжуд холос.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya