Maqola

795 15/12/2022

Махсус ҳужжатга мувофиқ талабаларнинг  аризалари асосида доимий яшаш манзили ҳудудида жойлашган олий таълим муассасаларининг тегишли ва турдош таълим йўналишларида ўқишига рухсат берилади.

Давлат тест комиссиясининг 7-сонли қарори билан истисно тариқасида Россия Федерациясининг Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар қилоятлари олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг таълимини Ўзбекистон олий ўқув юртларига кўчиришга рухсат берилди (Украина билан чегарадош жойлардан).

Махсус ҳужжатга мувофиқ талабаларнинг таълими уларнинг аризалари асосида доимий яшаш манзили ҳудудида жойлашган олий таълим муассасаларинингн тегишли ва турдош таълим йўналишларида амалга оширилади.

Таълимни кўчириш учун аризалар 2022 йил 1 ноябрдан 20 ноябргача қабул қилиш белгиланган эди.

Ариза берган талабанинг муайян олий таълим муассасасида таҳсил олаётганини текшириш Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 2022 йил 25 ноябрдан 15 декабргача амалга оширилди.

Талабаларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор республика олий таълим муассасаларининг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинади.

Тегишли вазирлик ва идораларда Россия Федерациясининг маълум бир олий таълим муассасасида ўқиётганини тасдиқламаган фуқароларнинг таълими Ўзбекистонга кўчирилмайди. Бу ҳақда Давлат тест маркази телеграм канали хабар берди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya