Мақола

1 919 26/01/2024

Россиянинг айрим регионларида патент билан ишлайдиган мигрантлар ишлаши тақиқланадиган соҳалар бор. Қаерда ва қандай соҳаларда мигрантларга ишлаш тақиқланганини ушбу мақолада эслатиб кетмоқчимиз.

Тақиқлар Калининградская, Калужская, Новосибирская, Тульская, Тюменская, Магаданская ва Челябинская областларида, шунингдек Югра ва Саха республикларида мавжуд.

Саха Республикасида (Якутияда) иқтисоднинг 33 соҳасида мигрантларга ишлаш тақиқланган.Улар орасида қишлоқ, ўрмон хўжалиги, қурилиш, савдо, транспорт, йўловчи ташиш, ов, қайта-ишлаш соҳаси, меҳмонхона, кўчмас мулк билан ишлаш, таълим, тиббиёт, ижтимоий хизматларни кўрсатиш, илмий-техник фаолият ва бошқа йўналишлар бор.

Магаданская областда мигрантларга йўловчи ташиш соҳасида ишлаш тақиқланади.

Краснодар ўлкасида мигрантларга иқтисоднинг 85 йўналишида ишлаш тақиқланган. Улар орасида қишлоқ хўжалиги, савдо, машина ва бошқа анжомлар ишлаб чиқариш каби деярли барча соҳалари бор. Краснодар ўлкасида мигрантлар ишлаши мумкин бўлган ягона оммавий соҳа бу қурилиш. Лекин шунда ҳам қурилишга ёлланган мигрантлар сони 50%дан кўпни ташкил этмаслиги керак.

Калининградская областда мигрантларга нон пишириш, кондитерлик фабрикаларида, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда, йўловчилар ташиш соҳасида, меҳмонхоналарда, таълим ва меҳнат ўринларига жойловчи ишларда ва маъуломотларни ишлаш, ахборот хизматларини кўрсатиш соҳаларида ишлаш тақиқланади.

Курганская областда мигрантларга болалар ва диета овқатини ишлаб чиқариш, йўловчиларни ташиш йўналишларида ишлаш мумкин эмас.

Тула областида мигрантларга алкогол ва табак савдоси, озиқ-овқат, кафеларда ва йўловчиларни ташиш соҳаларида ишлаш мумкин эмас.

Челябинск областида мигрантларга 2016 йилдан буён йўловчи ташиш соҳасида ишлаш тақиқланиб келинади.

Калуга, Тюмен ва Ханти-Мансийский автоном округида мигрантларга йўловчи ташиш соҳаларида ишлаш тақиқланади. Тюменда шунингдек юк ҳайдаш соҳаларида ҳам мигрантларга ишлаш мумкин эмас.

Ханти-Мансийск округида мигрантларга қўйилган тақиқлар орасида таълим, табак ва алкогол савдоси, йўловчиларни ташиш, болалар ва диектик таомларни тайёрлаш соҳаларида ишлаш мумкин эмас.

Барча тақиқланган йўналишларда фақат патенти бор мигрантларга ишлаш мумкин эмас. РВП,ВНЖси бор мигрантларга бу тақиқлар тегишли эмас.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация