Мақола

1 098 10/04/2023

Интернетда иш қидириш ва бўш иш ўринлари билан таништиришга ихтисослашган Headhunter компанияси маҳаллий иш берувчилар томонидан хорижлик ишчи кучини ёллаш соҳасида тадқиқот ўтказди.

Натижаларга кўра, иш берувчиларнинг 16 фоизи мигрантларни ишга қабул қилишган. Уларнинг тахминан 3/4 қисми ойига ўндан кам хорижликни иш билан таъминлайди. Бундан ташқари, 13 фоизи ойига 20 нафаргача, яна 9 фоизи эса 20 дан ортиқ мигрантни ишга олишга тайёр.

Кўпинча Россия компаниялари Ўзбекистон (56%), Тожикистон (55%) ва Қирғизистон (53%) фуқароларини ишга олади.

Россия корхоналарининг 61 фоизи чет элликлар учун бўш иш ўринларини махсус кўникмаларни талаб қилмайдиган деб тавсифлайди, 59 фоизи жисмоний меҳнат билан боғлиқ. 23% мигрантларни ишчи касблари билан боғлиқ бўлмаган лавозимларга қабул қилишга тайёрлигини айтди.

Иш берувчилар қонуний ишга жойлашиш учун чет элликлардан ҳужжатларни талаб қилишларини, шунингдек, рус тилини билишларини даъво қилишади. Тахминан 10% компаниялар чет эллик ходимлардан таълим тўғрисидаги ҳужжатларни топширишларини хоҳлашади, 5% эса тавсияномаларни талаб қилади.

Оддий фуқароларнинг ўз қарашлари бор. Россиядаги респондентларнинг 59 фоизи хорижликлар камроқ пул эвазига ишлашга рози бўлгани учун ёлланади, деб ҳисоблайди. 54% мигрантлар Россия Федерацияси фуқаролари рози бўлмайдиган шароитларда ишлашга тайёрлигини билдирган. 37% хорижлик ишчилар кадрлар етишмайдиган соҳаларга жалб этилишига рози.

Сўровномада қатнашганларнинг 60%и ўз ҳудудларида мигрантлар ҳаддан ташқари кўплигини гапиради. Респондентларнинг чорак қисми меҳнат бозоридаги хорижликлар сонини “нормал” деб таърифлаган. Сўровномада қатнашганларнинг атиги 4 фоизи мигрантлар сонини янада кўпайтириш имконияти борлигини таъкидлаган.

Тадқиқот иштирокчиларининг учдан бир қисми чет элликлар эгаллаб турган касбларда ишлашга тайёр. Россияликларнинг 28 фоизи иш жойида мигрантларни ўрнида шахсан ишлашга  рози эмасликларини таъкидлашган. Бу ҳақда Медиа-Миг ёзади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация