Maqola

1 059 13/02/2022

Россия Федерацияси ҳукумати Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси бўйича ўзбекистонликларга ажратиладиган квота сонини оширишга рухсат берди. Россия ҳукумати ўзбекистонлик ишчиларни нафақат қурилиш соҳасига, балки агросаноат мажмуасига (АПК) ҳам кенг жалб қилишни режалаштирмоқда. Россия бош вазири М. Мишустин имзолаган ҳукумат қарорида шу ҳақда сўз боради.

Бундан аввал, пилот лойиҳаси доирасида Ўзбекистондан фақат Россия қурилиш компаниялари ишчиларни ёллаши мумкин эди. Эндиликда, Россия агросаноат мажмуасидаги йирик компаниялар қўшимча 1108 ўзбекистонликни ишлашга жалб қила олади.

Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигига агросаноат мажмуасида фаолият юритувчи компаниялар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини жалб этиш ва улар билан шартномалар тузиш вазифаси топширилди.

Меҳнат мигрантлари учун бир қатор талаблар амал қилишда давом этади. Жумладан, Россия Федерацияси билан чегарада улар коронавирус учун салбий ПЦР тест натижаларини тақдим этишлари керак бўлади. унинг муддати 48 соат бўлиши керак. Илгари бу муддат 72 соатни ташкил этарди.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари Россияга келишидан камида 14 кун олдин “Спутник Лайт” ёки коронавирус инфекциясига қарши бошқа вакциналар билан эмланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиши ёки келишдан камида беш ой олдин Ковид билан касал бўлиб чиққанини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши шарт бўлади.

 

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya