Мақола

2 458 01/03/2023

Россия Федерацияси субъектлари орасида ўтган йили энг катта миграция оқимининг кириб келиши Москва ва Ленинград вилоятлари, Краснодар ўлкаси, Севастополь ва Тюмень вилоятида кузатилди. Бу Росстат маълумотларидан келтирилди.

2022 йилда Москва вилоятига 314 239 нафар мигрант келган бўлса, 239 266 нафари (+74 973) ҳудудни тарк этган. Аммо 2021 йилга нисбатан миграция оқими  камайди. Ленинград вилояти ҳам юқори миграция оқимини кўрсатди, бу ерга 97  264 нафар киши кирди ва 67 171 мигрант кетди (+30 093). Кубань 2022 йилда 143 364 мигрантни қабул қилган, 130 605 нафар ишчилар эса минтақани тарк этган (+12 759). Севастополь шаҳрига 31 178 киши келган ва 18 888 киши уни тарк этган (+12 290). Тюмень вилоятига 140 232 мигрант (шу жумладан Ханти-Мансийск автоном округи ва ЯНАО) етиб келди ва 129 821 киши Россия Федерацияси субъекти ҳудудини тарк этди. Умуман олганда, ўтган йили миграция оқимининг ўсиши Россиянинг 18 та регионида  кузатилган.

2022 йилнинг 11 ойи давомида Москва шаҳрига 186 416 нафар муҳожир келган бўлса, пойтахтдан 205 349 киши (-18 933) чиқиб кетган. Таққослаш учун, бир йил аввал шаҳарда миграция 12 425 кишига ошгани қайд этилган эди. Санкт-Петербургда аксинча, ўтган йил натижаларига кўра ўсиш кузатилди. Нева бўйидаги шаҳарга 167 268 киши келган бўлса, уни  160 923 киши тарк этган, мигрантлар сони 6 345 нафарга  ўсган, бу 2021 йилдагидан уч баравар кам.

Федерал округлар орасида миграция оқими Марказий федерал округда (+40 068), Шимолий-ғарбий федерал округда (+30 124), Жанубий федерал округда (+14 411) ва Урал федерал округида (+3 641) кузатилди.

Ўтган йили Марказий Федерал округга 987 318 киши келган, 947 250 киши уни тарк этган бўлса, миграция сальдоси 40 068 кишини ташкил этди. Бироқ, йил давомида бу кўрсаткич 4 баробарга камайди, 2021йилда ўсиш 161 469 нафарни ташкил этди. Миграция оқимининг икки баравар камайиши Шимолий-Ғарбий Федерал округида ҳам қайд этилди (2022 йилда 30124, 2021 йилда 64897).

2022 йилда Россия ҳудудлари орасида мигрантларнинг энг кўп чиқиб кетиши Москвадан ташқари Белгород вилояти, Приморск ўлкаси, Иркутск ва Омск вилоятларида кузатилди.

Ўтган йили Белгород вилоятига 37 013 мигрант келган бўлса, 46 526 киши (-9 513) ҳудудни тарк этган. Муҳожирларнинг бироз камроқ чиқиб кетиши Приморск ўлкасида   кўрсатилган, у ерда 59 921 киши келган ва 69 128 мигрант минтақани тарк этган. Шундай қилиб, Приморск ўлкасидан чиқиб кетиш 9207 кишини ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 12,6 баравар кўп. Иркутск вилоятида ҳудуддан чиқиб кетиш  кўрсаткичи 8824 кишини ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан тўрт баравар кўп. Шунга ўхшаш вазият Омск вилоятида ҳам кузатилди, бу ерда ишчилар сони камайиши  8 067 нафарга тенг.

Манба: Медиа-миг.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация