Maqola

989 27/02/2022

SWIFТ тизими баъзан “молиявий атом қуроли” сифатида тавсифланади.

Агар мамлакат SWIFТ дан узилса, унинг банклараро халқаро тўлов операциялари анча мураккаблашади, товарлар савдоси ва валюталарни ўтказиш қобилияти йўқолади, тўловларни фақатгина нақд пул орқали амалга ошириш мумкин бўлади.

Россия банклари халқаро молия бозори билан алоқа қила олмайди. Хорижда банк ҳисоб рақамларига эга бўлган Россия корхоналари ва жисмоний шахслари учун товарларни импорт қилиш ва экспорт қилиш, кредит олиш ва сармоя киритиш имконсиз ҳолга айланади.

Қолаверса, бу чекловлар Россиядаги ўзбек меҳнат мигрантларининг Ўзбекистонга пул ўтказишини қийинлаштиради.

Яъни:

Карта йўқ;

Хорижга пул ўтказмалари йўқ;

Бошқа давлатлар билан бизнес алоқалари йўқ;

Халқаро банк операциялари йўқ;

Аmazon, Netflix, Ebay ва бошқа платформалар нақд пулни қабул қилмайди, демак руслар энди ушбу хизматлардан фойдалана олмайди;

Ҳатто мобил телефон ҳисобини тўлдириш ҳам қийинчилик туғдиради.

SWIFТ сиз ўтаётган ҳар бир соат иқтисодиётни жадаллик билан чўктиради. Буларнинг барчаси Россияни кутиб турган нарсалардир.

Украина радаси депутати Галена Янченко берган маълумотларга кўра, ЕИ кенгаши бугун Россияни SWIFТ дан узиш масаласини муҳокама қилади.

Бундан ташқари, Россиянинг барча фуқароларига виза беришни тўхтатиш, Россия авиакомпаниялари учун Европа Иттифоқининг барча ҳаво ҳудудини ёпиш ва Россиянинг халқаро ташкилотлардаги аъзолигини тўхтатиб туриш масалалари ҳам кўрилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya