Мақола

3 580 21/08/2023

2023 йил 1 сентябрдан Россиянинг янги такси қонуни кучга киради. Бу соҳада постсовет ҳудудидан кўплаб муҳожирлар ишлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Қонун Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари фуқароларига қандай таъсир қилади, дейди ЕЭК (Евросиё иқтисодий комиссияси) меҳнат миграцияси ва ижтимоий ҳимоя департаменти директори ўринбосари Олег Артамонов.

У қонундаги асосий ўзгартиришлар ҳақида гапирар экан, тўрт жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтган. Унинг фикрича, ўзини ўзи банд қилган якка тартибдаги ҳайдовчиларнинг пайдо бўлиши, шаҳарни билиш аттестацияси, ишлаш учун бепул рухсатнома ва учта: ташувчилар, таксилар ва уларга буюртма бериш хизматлари реестри қонундаги асосий янгиликлар бўлади.

Ҳайдовчини тиббий кўрикдан ўтказиш ҳали ҳам мажбурий бўлиб қолади, деган ЕЭК комиссияси  вакили. Бундан ташқари, такси ҳайдовчисида “права”дан такроран маҳрум қилиниш, маъмурий қамоққа олиниш, шунингдек, ишга чиқишдан бир кун олдин йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун уч ёки ундан ортиқ тўланмаган жарима, олиб ташланмаган судланганлиги бўлмаслиги керак.

Қонун меҳнат ва дам олиш стандартларига риоя этилишини назорат қилиш қоидаларини киритади. Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган такси ҳайдовчилари иш берувчи томонидан, жумладан, иш вақти нормасига риоя этилиши назорати остида бўлади. Якка тартибдаги ҳайдовчилар рулда ўтказган вақти журналини юритиши шарт.

Меҳнат шартномаси тузилган тақдирда, ЕОИИ давлатларидан келган такси ҳайдовчиси судланмаганлигини ўз ватанида  ҳамда Россия Ички ишлар вазирлигида иккита маълумотнома билан исботлаши керак. Шу билан бирга, якка тартибдаги ҳайдовчиларга, Артамоновнинг таъкидлашича, ушбу маълумотномалар фаолият учун рухсат олиш босқичида керак бўлади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация