Мақола

739 27/10/2023

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Россия фуқаролигига оид аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатгани ҳақида ўз телеграм каналида хабар берди.

Бунга Россия Федерациясининг фуқаролиги тўғрисидаги янги Федерал қонуннинг кучга кириши сабаб қилиб кўрсатилган. “Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш иш тартибини белгиловчи фуқаролик масалаларини кўриш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилингунга қадар тўхтатилди”, — дейилади хабарда.

Россия паспортининг мавжудлиги ёки йўқлигини текшириш учун сўровлар бундан мустасно. Элчихона барча зарур тартиб-қоидалар тасдиқлангач, фуқаролик масалалари бўйича нормал иш қайта тиклангани ҳақида қўшимча маълумот беришини қўшимча қилган.

Aввалроқ ОAВ Россияда фуқароликни олиш бўйича янги қонун кучга киргани ҳақида хабар берган эди. Янги ўзгартиришлар 20 дан ортиқ тоифадаги шахсларга паспорт олишнинг соддалаштирилган тартибидан ўтиш имконини беради.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация