Мақола

686 09/09/2022

“Ямал” авиакомпанияси ўз фаолиятини 1997 йилда бошлаган ва Ғарбий Сибирь минтақасидаги энг йирик авиаташувчилардан бири ҳисобланади.

14 сентябрдан бошлаб ”Ямал” авиакомпанияси душанба ва чоршанба кунлари Тошкент шаҳрига парвозларни йўлга қўяди, деб хабар беради “Fergana.media”.

Аviasales маълумотларига кўра парвоз давомийлиги 3 соату 30 минут, чипта нархи 23 кг багажни ҳисобга олган ҳолда 12 381 рублни ташкил қилади.

17 сентябрдан бошлаб авиакомпания шанба кунлари Наманганга парвозларни амалга оширади. Парвоз давомийлиги 3 соату 40 минут, чипта нархи 23 кг багажни ҳисобга олган ҳолда 12381 рублни ташкил этади.

Эътибор беринг, чипталарда парвозлар чартер рейслар сифатида кўрсатилган. Нархлар ўзгариши мумкин.

“Ямал” авиакомпанияси ўз фаолиятини 1997 йилда бошлаган ва Ғарбий Сибирь минтақасидаги энг йирик авиаташувчилардан бири ҳисобланади Авиакомпания парки 15 та Sukhoi SuperJet 100-95LR, саккизта Airbus А-320, учта Airbus A-321, учта CRJ-200LR самолётларидан иборат.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация