Мақола

1 503 13/01/2023

Тожикистон Миллий банки маълумотларига кўра, мамлакатда Unistream, Contact, Western Union каби 12 тўлов тизими мавжуд.

Тожикистон Миллий банки (ТМБ) “Платёжный центр” нобанк кредит ташкилотига “Золотая корона” тўлов тизимини тиклаб, беш йил муддатга фаолият юритиши учун лицензия берди, деб хабар қилади банк матбуот хизмати.

“Платёжный центр” ҳисоб-китоб нобанк кредит ташкилоти “Золотая корона” тўлов тизимининг оператори ва ҳисоб-китоб маркази ҳисобланади.

2019 йилда Тожикистон барча ҳисоб-китоблар ва пул ўтказмаларини ТМБ орқали қайта ишлашни ўз ичига олган янги тизимга ўтди. Республикада фаолият юритаётган барча тўлов тизимлари Миллий процессинг марказига уланиши керак эди. Россия бу тизимга уланмади. Шундан сўнг бир қанча пул ўтказмалари тизимлари, жумладан «Золотая корона», Western Union, Contact ва «Юнистрим» мамлакатда ўз фаолиятини тўхтатган эди.

2019 йил 24 декабрда эса бу тизимлар Тожикистондаги фаолиятини қайта тиклади. Республикада 81 фоиз улуш билан тўлов тизимлари етакчиси бўлган “Золотая корона” ўша пайтда янги тизимга уланмаганди. Эндиликда мазкур тизим Тожикистонда яна ишлай бошлайди, деб ёзади “Kommersant.ru”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация