Maqola

6 157 27/04/2016

Россия – дунёдаги энг кўп асрли тарих ва маданиятга эга мамлакатлардан бири ҳисобланади. Унинг таркибидаги 1100 дан зиёд шаҳарларда 105,3 млн га яқин (қишлоқ ва бошқаларни ҳисобга олмаганда) аҳоли  истиқомат қилади

Сайтимизда Россия Федерациясидаги энг кўркам саналадиган шаҳарларини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.

Санкт-Петербург

photo_2016-03-13_13-04-10

Рўйхатнинг биринчи ўрнини албатта, Санкт-Петербург банд этади.

Мамлакатнинг энг мафтункор ва зиёли шаҳрига 1703 йилда Пётр I асос солган. Меъморий ёдгорликларга ва боғу ҳиёбонлар жамланмасига бой бу шаҳар ЮНЕСКО ҳимоясида.

Эрмитаж, Мариин театри, Исаакиев собори, Петропавловск қалъаси, Россия миллий кутубхонаси ва рус музейи – Санкт-Петербург диққатга сазовор жойларининг кичик бир қисми холос. Шаҳарнинг антиқа кўприкларию романтик ойдин кечалари ҳеч бир сайёҳни ўзига жалб этмай қолмайди. Дарвоқе, буни суратлардан ҳам сезиш қийин эмас.

МОСКВА

photo_2016-03-13_13-04-15

Россиянинг энг кўркам шаҳарлари рўйхатининг иккинчи ўрнида мамлакат пойтахти – Москва турибди. Бу тарихий шаҳарга 1147 йилда Юрий Долгорук асос солган бўлиб, шу чоққача не не воқеаларни бошдан кечирмади, дейсиз. Қайта тикланишлар оқибатида янада кенгая ва чирой очиб бораётган Москва Россиянинг энг йирик шаҳри ҳисобланади. Расмий маълумотларга кўра, пойтахтда 10 млн. дан зиёд одамлар истиқомат қилади. Кремль ва Қизил Майдон шаҳар рамзи бўлиб, Триумф аркаси, Третьяковская галереяси, Храм Христа Спасителя черкови, Храм Иконы Казанской Божьей матери черкови, Пушкин музейи, Катта ва Кичик театрлар, Гостиный двор, Арбат, Воробьевы горы ва Царицыно каби кўплаб диққатга сазовор жойлари билан дунёга машҳур.

ҚОЗОН

photo_2016-03-13_13-04-13

Татаристон пойтахти – Қозон гўзалликда Россияда учинчи ўриндаги шаҳар.

11 асрнинг бошларида асос солинган бу шаҳарнинг юзи Кремль ва Тысячелетия майдони саналади.  Қозоннинг ўзига хослигининг сабаби шуки, шаҳар ўзида икки ҳалқ – рус ва татар маданияти ва тарихини ўзида жам этган.  Бу ерда православ черковлар (Благовещенский собор Казанского кремля, Петропавловский ва Богоявленский собор), Храм Воздвижения Святого Креста католик черкови ва кўплаб масжидлар (машҳурлари: Кул-Шариш, Галеев, Апанаев ва Султанов масжидлари) қад ростлаган.

Қозон ўзининг музей ва театрлари, кўплаб тарихий бинолари ва жойлари билан фахрланади.

Манба: pagetravel.ru

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya