Maqola

3 912 21/12/2017

Россия аҳолиси 2017 йилнинг январь-октябрь ойларида 63,5 минг нафарга ошди, дея хабар қилди Росстат. Маҳкама маълумотларига кўра, 2017 йил 1 ноябрь ҳолатида мамлакат аҳолиси 146,9 млн нафарни ташкил этди, дея хабар қилди RG.ru.

Бунда аҳолининг кўпайиши миграция билан боғлиқ экани қайд этилди. 10 ой давомида аҳолининг табиий камайиши 114,9 минг кишини ташкил этган бўлса, миграцион ўсиш аҳоли йўқотилишидан 55,3 фоизга ошди. 2017 йил январь-октябрь ойларида у 178,4 минг кишини ташкил этди (2016 йилда бу кўрсаткич 218 минг кишидан иборат бўлган).

Росстат маълумотларига кўра, 2017 йил январь-октябрь ойларида РФда туғилишлар сони 1 млн 418,1 минг кишигача камайган (2016 йилда – 1 млн 588,1 минг киши). Ўтган йилда Россияда 1 млн 588,1 минг киши туғилган. Бунда жорий йилда вафот этганлар сони 1 млн 533 минг кишини ташкил этди (2016 йилда – 1 млн 567,8 минг киши).

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya