Мақола

1 229 06/07/2023

Россия валютаси пасайишда давом этиб, бугун эрталаб Москва биржасидаги савдолар чоғида бир евро учун 102,007 рубл ва бир доллар учун 93,85 рублгача тушди.

Евро ва доллар охирги марта 2022 йилнинг март ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши ва халқаро санкциялар жорий этилганидан кейин шу даражагача кўтарилган эди. “Вагнер” қуролли гуруҳи томонидан қуролли исёнга уринишдан кейин бир ярим ҳафта давомида евро ва доллар 8-9 рублга кўтарилди.

Марказий банк рублнинг кескин тушиб кетишини халқаро савдодаги тенденциялар билан изоҳлади. “Курс заифлашганда, бюджет даромадларини ошириш учун деярли махсус заифлашув ёки бошқа назарияларга ўхшаш турли хил фитна назариялари бошланади. Лекин, биринчи навбатда, ташқи савдо динамикасига қарашимиз керак. У асосан валюта курсининг ҳаракатини белгилайди”, деган Набиуллина Халқаро молия конгрессида.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили рублнинг мустаҳкамланиши кўпчилик томонидан “муаммолар устидан қозонилган ғалаба” сифатида қабул қилинган, аммо бу экспортнинг кескин ўсиши ва импортнинг камайиши натижаси эди. Айни пайтда тескари вазият юзага келди, дея таъкидлайди Набиуллина.
Унинг сўзларига кўра, Марказий банкда “қисқа муддатли тебранишларни юмшатиш учун воситалар мавжуд”, аммо сузувчи курс “ташқи ўзгаришлар, ташқи зарбаларни иқтисодиёт томонидан осонроқ ўзлаштирилишига имкон берувчи неъматдир”.

Шу билан бирга, рублнинг қадрсизланиши инфляциянинг ўсиши хавфини келтириб чиқаради ва Марказий банк кейинги йиғилишда асосий ставка бўйича қарор қабул қилишда буни ҳисобга олади, дея қўшимча қилди МБ раҳбари. Ҳозир бу ставка 7,5% даражасида. Марказий банк уни 2022 йил сентябр ойидан бери ўзгартирмаган.

Рублнинг тушишининг сабаблари ташқи савдодан тушган соф валюта тушумининг қисқариши ва сўнгги пайтларда капиталнинг чиқиб кетишининг кўпайиши, дейди ГПБ Private Banking бошқарувчи директори Егор Сусин.

“Биз жуда кўп пул чиқиб кетаётганини кўряпмиз”, деб тасдиқлайди «Московские партнеры 0187 ИГнинг собиқ президенти, Олий Иқтисодиёт мактаби профессори Евгений Коган. “Бу ерда нафақат иқтисод, балки яқинда содир бўлган воқеалардан кейин шу ишни қилган яхшироқ, деб қарор қилган айрим субъектларнинг хатти-ҳаракатлари ҳам мавжуд”.

“Ички сиёсий муаммолар ва тўқнашувлар одамларни, айниқса бойларни ваҳимада валюта сотиб олишга ундади”, дейди Cresco Finance активлари менежери Степан Сумин.

Пригожин қўзғолони туфайли юзага келган сиёсий инқироз нафақат жисмоний шахслардан, балки компаниялардан ҳам хорижий банкларга қўшимча маблағлар оқиб кетишига сабаб бўлди, дейди БКС иқтисодчиси Наталя Лаврова. Уруш бошланганидан бери, Марказий банк маълумотларига кўра, Россия фуқаролари чет элдаги ҳисоб рақамларига 60 миллиард доллардан ортиқ маблағни олиб чиқишган, биргина евро ҳудудидаги корпорациялар эса 90 миллиард долларлик тушум қолдирган. Энди бу жараён яна тезлашди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация