Мақола

3 830 12/10/2017

Россия Банки раиси Эльвира Набиуллина ва мамлакат «Давлат белгилари» ширкати бош директори Аркадий Трачук матбуот анжумани вақтида номинал қиймати 200 ва 2000 рубль бўлган янги банкноталарни тақдим этишди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

Янги қоғоз пулларнинг тақдимоти Москва – Владивосток – Севастополь телекўприги шаклида ўтказилди.

Янги банкноталар 2017 йил охиригача муомалага киритилиши керак.

Банкноталар босқичма-босқич жорий этилади, бу пулларни қалбакилаштиришга қарши халқаро амалиётдир, деган Набиуллина.

«Бугунги кундан бошлаб банкноталар муомалага киритилиши учун етказиб берилади. Октябрда янги банкноталарни биринчи бўлиб уларда тасвирланган ҳудудлар, – Узоқ Шарқ, Қрим ва Москва олади, – деди у. – Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, банкнотларнинг оммавий тарзда муомалага киритилиши декабрда бошланади, банклар ҳамда савдо корхоналари ҳам бу муддатга қадар тайёр бўлишади».

Фото: ТАСС
Фото: ТАСС

Банкоматлар ва қабул қилувчи қурилмалар декабрга қадар янги пулларни қабул қилиб олишга тайёр бўлади. «Биз банкоматлар ва қабул қилувчи қурилмаларни намуналар орқали синовдан ўтказдик, ҳозирда барча банкоматлар ва тўлов терминалларини жонли банкноталар билан ишлаш учун тайёрлашимиз керак. Бизнинг фикримизча, декабрга қадар бутун тизим тайёр бўлади», – дейди Набиуллина.

Фото: ТАСС
Фото: ТАСС

Икки юз рубллик банкноталарнинг хизмат муддатини кўпайтириш учун қоғоз субстратига махсус полимер билан ишлов берилади.

Янги банкноталар учун рамзлар Россия бўйлаб очиқ овоз ўтказиш жараёни якунларига кўра танланди. 200 рубллик пул бирлигида Қримдаги Херсонес ва Севастополда сувга чўкиб кетган кемаларга ўрнатилган ҳайкал, 2000 рублик банкнотада эса – Восточний космодроми ҳамда Владивостокдаги Русский оролига кўприк тасвирланган.

Манба: Kun.uz

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация