“Сбербанк” раҳбари Герман Греф рублнинг мустаҳкамланиш сабаблари хусусидаги фикрларини баён қилди.
Рублнинг мустаҳкамланишини валюта интервенциялари (марказий банкнинг чет эл валютасининг катта суммасини сотиб олиш йўли) ёрдамида ушлаб туриш мумкин. Бу фикрни аввалроқ молия вазири Антон Силуанов айтган эди, деб хабар беради РБК.
Санкциялар сабабли чет элларга пул ўтказишдаги қийинчиликлар ва импортнинг чекланиши туфайли банк ҳисобларида валютанинг тўпланиб қолиши рублнинг мустаҳкамланишига сабаб бўлмоқда, деб ҳисоблайди “Сбербанк” раҳбари Герман Греф.
“Биринчидан, молиявий санкциялар сабабли валютани хорижга ўтказиш қийинлашди. Банк ҳисобларида валюта тўплана бошлади. Иккинчидан, савдо омборлари ва чет эл компанияларининг ўз ўзига санкциялари сабабли импортга чекловлар ўрнатилди ва бу сабаб валютани сарфлашдаги қийинчиликларга олиб келди”, деди у.
Рублнинг мустаҳкамланишини валюта интервенциялари ёки импорт имкониятларини кенгайтириш орқали ушлаб туриш мумкин, деб ҳисоблайди Греф. Миллий фаровонлик жамғармасида жамғариш учун дунёнинг оммавий валюталарини сотиб олиш ҳозирча мумкин эмас. Молия вази рлиги шунинг учун айни пайтда бошқа валюталарни, жумладан юанни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.