Maqola

871 29/06/2022

Россияда март ойида мигрантларнинг катта қисми мамлакатдан чиқиб кетиши кузатилди. Мутахассисларнинг фикрича, мигрантларнинг мамлакатдан чиқиб кетишига қурилиш соҳасида буюртмаларнинг камайиб кетиши сабаб бўлган.

Бироқ Россия мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов бу фикрни рад этди. Бу ҳақда у “ОСМ”га (“Жамоатчилик ахборот хизмати”) сўзлаб берди.

“Аслида Россиядан мигрантларнинг оммавий равишда чиқиб кетиши кузатилмади. Кимдир албатта мамлакатдан чиқиб кетди. Лекин бу ҳамма кетди, дегани эмас. Биз шундай вазият юзага келган вақтдаёқ мигрантларга ўз тавсияларимизни берганмиз: биз жойимизда бўламиз, саросимага тушмай, нима бўлишини кутамиз, деганмиз. Шу пайтда рубль курси кескин тушиб, доллар курси кўтарилганда ҳақиқатдан ҳам муаммолар бор эди. Бу ерда мигрантлар рублда ишлаб топишади, табиийки уни долларга алмаштириб, уйларига кўпроқ пул юборишни исташади. Курсдаги фарқ туфайли уларнинг даромадлари камайди.

Икки-уч ҳафта ўтгач вазият ўзгара бошлади. Энди бугунги кундаги ҳолат бўйича курсларни ҳисобга олсак, шароит барқарорлашди. Мигрантлар бугун аввалгидан кўпроқ даромад олишяпти. Россияда қолиб ишлаётган мигрантлар ютқазишмади. Вазият барқарор қоладими ёки йўқми, буни вақт кўрсатади.”,- дейди Коженов.

Федерация президенти ўтган йили миграция амнистияси эълон қилинганда, миллионга яқин одамлар “соя”дан чиқиб, ишларини қонуний асосда давом эттирганларини таъкидлади. Бугунги кунда миграцияга оид вазият анча тартибга солиниб, яхшиланганлиги ва малакатга кириб келиб, рўйхатдан ўтаётганлар сони ҳам кўпайганлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия Украинада махсус ҳарбий операцияни бошлаганлиги сабабли, кўпгина мамлакатлар билан таъминот занжирлари узилган ва Россияга нисбатан санкциялар киритилган эди. Шу сабабли РФ да миграция соҳасида муаммолар юзага келганди. Бугунги кунда санкциялар давом этишига қарамай мамлакатда иқтисодий вазият барқарорлашмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya