Мақола

1 123 18/02/2022
Россия Тожикистондан 120 мингдан ортиқ меҳнат муҳожирининг киришига рухсат берди, дея хабар бермоқда interfax.az.

Мазкур хабар Путиннинг қонунбузар мигрантларни мамлакатдан зудлик билан чиқариб юборишга доир тавсиялари билан деярли бир вақтда тарқалмоқда.

Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтган матбуот анжуманида республиканинг Меҳнат, миграция ва бандлик вазири Ширин Амонзоданинг маълум қилишича, Россия ҳукумати 2021 йилда Россияга кириши тақиқланган 120 мингдан ортиқ тожикистонликка амнистия қўллаган. Эндиликда, улар ишлаш учун Россия ҳудудига қайтишлари мумкин.

“Россия томони билан олиб борилган музокаралар натижасида Россияга кириши тақиқланган 120 минг 590 нафар Тожикистон фуқаросига амнистия акти қабул қилинди”, — деди Амонзода.

Маълум қилинишича, Россия миграция қонунчилигини бузган ва унга риоя қилмаган тожикистонликларга амнистия қўлланилган бўлиб, Россия ИИВ томонидан уларнинг мамлакатга кириши тақиқланган бўлган.

Тожикистон вазирига кўра, амнистияга “илинмаганлар” ҳам бор бўлиб, Россия судлари томонидан киришм тақиқланган тожикистонликлар шулар жумласидан.

Статистикага биноан 2021 йилда Тожикистондан Россияга ишлаш учун 374 минг киши кетган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация