Мақола

525 15/11/2023

Бу ҳақда черковнинг жамият ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалари бўйича синодал бўлими раиси Владимир Лагойда маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, келаётган муҳожирларнинг Россияга мослашиш муаммосини диний, деб қабул қилмаслик керак.

Владимир Лагойда Россияда келаётганлардан кўпроқ мусулмонлар истиқомат қилишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, ислом дини Россия Федерациясида 1100 йилдан ортиқ вақтдан бери амал қилиб келади. Айрим минтақаларда ислом динига эътиқод қилувчи фуқаролар кўпчиликни ташкил этиши ҳам маълум. Шу муносабат билан, айрим сиёсатчиларнинг миграция мавзусида ғаразли мулоҳаза юритиши, Россиянинг маҳаллий халқлари маданиятига бегона бўлган одамларнинг келаётганига ишора қилишлари тубдан нотўғри.

Владимир Лагойданинг сўзларига кўра, муҳожирлар дуч келадиган қийинчиликлар улар маҳаллий аҳоли билан муносабатларда урф-одатларни ҳурмат қилмаса, тил ўрганишни истамаса ва ўзини четлатишга интилса, пайдо бўлади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация