Мақола

2 454 25/03/2023

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги мигрантлар учун рус тилини билмагани учун мослашув тўловини жорий этишни таклиф қилди.

Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантлар рус тилини билмасликлари учун тил ўргангунига қадар ҳар ой тўлайдиган мослашув тўловини жорий этишни таклиф қилди. ИИВ Миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова бунинг учун давлат миграция рўйхатидан ўтказиш тизимига киритиладиган махсус балл тизимини яратиш режалаштирилаётганини маълум қилди, деб ёзади “Парламентская газета”.

Нашрнинг аниқлик киритишича, хорижда рус тилида олган таълим, Россияга киришдан олдин малака ошириш, шунингдек, халқаро имтиҳонлар ёки тил ва рус тарихи бўйича имтиҳонларни топшириш учун балл бериш режалаштирилган. Агар баллар етарли бўлмаса, чет эл фуқаросига ҳар ой минг рубль миқдорида жарима тўлаш таклиф этилади. Агар мигрант бир йил ичида билимини ошира олмаса, жарима миқдори оширилади, тилни ўзлаштириш талабларини бузганлик учун рейтинг нолга тенглаштирилади. Ушбу ҳужжат 2023 йилда Давлат Думасига кўриб чиқиш учун киритилиши режалаштирилган.

Давлат Думасининг миллатлар бўйича қўмитаси раҳбари Геннадий Семигин таълим миграция сиёсати концепциясидаги яна бир номукаммаллик эканлигини таъкидлади. Парламент аъзосининг тушунтиришича, рус мактабларида таҳсил олаётган мигрант болаларнинг аниқ сони ва уларнинг рус тилини қай даражада билиши қайд этилмаган.

Мигрант болалари сони  ҳақида 200-250 минг киши деган рақамлар бор. Хўш, бу болалар кимлар? Улар рус тилини билишадими? Таълим муассасалари уларни рус тилига ўргатиш учун нима қилади? деди Семигин.

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Сергей Бочковнинг таъкидлашича, бошқармаларга аллақачон статистик маълумотларни тайёрлаш ва мигрант болаларга таълим соҳасида тенгдошлари даражасига етишиш имконини берувчи дастур ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Унинг таъкидлашича, муҳожирлар ўртасида рус тилини билиш учун тест синовлари ўтказилишини ҳам яхшироқ назорат қилиш керак, шунда бу тартиб юзаки расмиятчилик учунгина бўлмай қолади.

Агар натижалар ёмон бўлса, чет элликларга тилни масофадан (онлайн) ўрганиш имконияти берилиши керак.

Ушбу тоифадаги мигрантларнинг бандлигини ҳисобга олган ҳолда ва кўпчилик кунига 12 -14 соат ишлайди. Бундай шароитда худди шу тест марказларида ва бошқа ташкилотларда бепул амалга оширилиши мумкин бўлган масофавий форматларни йўлга қўйиш  мумкин, – деди Бочков.

Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раҳбари Валерий Фадеев аввалроқ фарзандларига таълим беришни истамаган мигрантларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни таклиф қилган эди. Унга кўра, мамлакатда қабул қилинган тизимга кўра, ота-оналар ўз фарзандларига Россияда бўлганида таълим олиш имкониятини беришга мажбур.

Манба: NEWS.ru.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация