Мақола

1 714 23/03/2023

Россияда солиқ даражасини мигрантларнинг рус тилини нечоғлик билишига қараб белгилаш таклиф этилди. Бу таклиф Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан киритилган.

Мавжуд маълумотларга кўра, мамлакатда яшовчи мигрантлар тил билишда паст балл учун жазоланиши режалаштирилган. Жазо чораси рус тилини билиш даражаси билан боғлиқ бўлади. Тилни яхши билганлик учун эса аксинча, мигрантларни рағбатлантириш, уларга солиқ имтиёзлари бериш таклиф этиляпти.

Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова Давлат Думасидаги давра суҳбати чоғида бундай чоралар мигрантларнинг мослашув даври тугаганидан кейин амалга оширилиши кераклигини айтди.

Бу муддат идентификация картаси олинган кундан бошлаб 1-3 ой муддатда амалга оширилади. Шу билан бирга, Россияга келувчиларнинг билимини баҳолаш балл тизими бўйича ўтказилиши таъкидланган. Балли тизимда чет эл фуқароси ҳақидаги керакли маълумотлар ўрганиб чиқилгач, шу асосда тоифаларга бўлинган индивидуал билимлар шкаласи яратилади.

Агар мигрантнинг рус тилини яхши билиши аниқланса, унга ЖШДС – “НДФЛ” (жисмоний шахснинг даромад солиғи) бўйича 50% миқдорида чегирма берилиши мумкин. Шу билан бирга, Казакованинг сўзларига кўра, чегирма қанча бўлиши фарқланиши керак. Яъни, агар тилни билиш даражаси рус тилида сўзлашувчи (носитель) даражасида бўлса, чегирма 50% ни ташкил қилади. Яхши билим даражаси учун -20%, ўртача даража учун – 15%, бошланғич даража учун – 10% чегирма бўлади.

Жазоларга келсак, агар тилни паст даражада билса, чет эл фуқароси ҳар ойда давлатга қонун ҳужжатларида белгиланган “мослашув тўлови”ни тўлаши шарт бўлади. Шундай қилиб, у тилни ўрганишга рағбатлантирилади. Шу билан бирга, ушбу тўлов миқдори қатъий эмас ва мослашиш даври тугагандан сўнг ўзгариши мумкин бўлади, деб ёзади Upl.uz.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация