2017 йил 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Россиянинг меҳнат мигрантларига хуқуқий ёрдам кўрсатиш Уюшмаси вице-президенти Ю.Слуцкая билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувнинг мақсади – меҳнат мигрантлари хуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам меҳанизмини йўлга қўйишдан иборат бўлди.
Ю. Слуцкаянинг маълумотига кўра, Россия ҳудудига айнан – ғишт терувчи, бетончи, пайвандлаш мутахассислари, бўёқчи, чилангар, электр мутахассислари, шунингдек автобус, трамвай/троллейбус, такси ва юк машинаси ҳайдовчилар керак ва бу турдаги мутахассисларни тез орада ишга жойлаштириш имконияти мавжуд. Шунингдек, Уюшмада меҳнат мигрантларини хуқуқий ва ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватловчи мутахассислар ҳамда улар хуқуқларини ҳимоя қилиш учун юқори малакали хуқуқшунослар фаолият олиб бораётганлиги қайд этилди.
Шу билан бирга, Ю.Слуцкая Уюшманинг Фарғона шаҳрида Марказини очиш ва меҳнат мигрантларига патент олиш учун хужжатларни тайёрлаш (рус тили билими бўйича сертификат олиш, ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш, Давлат тиббий суғуртаси полисини расмийлаштириш, дактилоскопия, ИНН, Россия ҳудудига киришга таъқиқ бор-йўқлигини текшириш ва бошқалар) тўғрисидаги режалари хақида иштирокчиларга маълумот берди.
Манба: podrobno.uz