Maqola

3,949 31/05/2017

1 июндан бошлаб, Россия Федерацияси ҳудудида хорижий давлат ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ишлаш таъқиқланиши ҳақидаги қонун кучга киради. Бу ҳақда Госдума қўмитасининг  давлат қурилиши ва қонунчилиги борасидаги  раис ўринбосари Вячеслав Лысаков хабар қилди.

2013 йилда Россия Федарацияси ҳудудида ҳайдовчилик гувоҳномасини  олмаган хорижий давлат фуқаролари ҳайдовчи сифатида меҳнат фаолиятларини таъқиқловчи қонун қабул қилинган эди. Амалда бу қонун 1 июндан кучга киради. Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳайдовчилар 3 мажбурий имтиҳондан ўтишлари зарур: теория ҳамда икта амалий машғулот (амалий машғулот шаҳар йўл ҳаракати шароитларида ўтказилади). 2016 йилнинг 17 май куни Госдумада россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш муддатини 2018 йилнинг 1 июнига қадар чўзиш ҳақидаги қонун кўриб чиқилган эди, аммо ҳужжат қабул қилинмади.

“ 1-июндан бошлаб, россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган барча ҳайдовчилар ишдан четлатилади”, – дея маълум қилди Лысаков.

Унинг айтишича хориж ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати бир неча марта кўчирилган. Бунга ижроия ҳокимияти органларининг “тайёр эмаслиги”  сабаб бўлган.

Чекинишлар оқибати

Парламентариянинг маълум қилишича қонун кучга кириши биланоқ кўпгина ҳайдовчи бўлиб ишлаётган хорижий давлат фуқаролари мажбурий ҳолда меҳнат фаолиятларини тўхтатадилар.  Шу билан бирга Россия Федарацияси фуқаролари ҳам жабр кўради.

“Ҳозирда йўловчи ҳамда юк ташиш жараёни катта хавф остида қолмоқда”, – дейди Лысаков.

Бундай  ҳолатда Лысаковнинг фикрича ижроия ҳокимияти органлари қисқа муддат ичида хориж ҳайдовчилик гувоҳномаларини россия ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштиришлар имкониятларини кенгайтириши ва бу жараённи тезлатишлари зарур.

 

Манба: tass.ru

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya