Мақола

3 122 23/11/2017

Ижтимоий реабилитация ходимлари 3 ноябрь куни Ўзбекистон фуқароси Фируза Ўткировадан олиб қўйилган 6 ёшли қизалоқ Рухшонани ўз онасига қайтариб бермасликка қарор қилишди. Уларнинг даъвосига кўра, қизалоқ танасида тан жароҳатлари аломатлари қайд этилган ва унинг ўзи ҳам қайтишни хоҳламаяпти.

Қизнинг онаси Фируза Ўткированинг вазиятга ойдинлик киритишича, ижтимоий ҳимоя марказида қизи билан учрашганда, у ўзбек тилида уйга қайтгиси келмаётганини, марказда болалар кўплигини ва улар билан ўйнагиси келаётганини айтган. Бироқ улар ёнида бўлган психолог бола билан рус тилида гаплашиши лозимлигини талаб қилган.

Онанинг сўзларига кўра, улар яқин вақтларда ватанга қайтишга тайёргарлик кўраётган бўлган — қиз мактабга бориши лозим. Аммо ҳозирда у фарзанди олиб қўйилгани боис қайта олмайди, турмуш ўртоғини эса ноябрда депортация қилишган.

Фируз Ўткированинг юристини алоҳида нотариал тасдиқланган ишончномаси бўлмагани сабабли мажлисдан чиқариб юборишган.

“Бу жараёнда юристда юридик фирманинг одатий ишончномаси бўлган ва Фирузанинг ўзи ҳам ўша ерда бўлган”, – дея ойдинлик киритди мажлисда таржимон сифатида иштирок этган жамоат вакили, юрист Ботиржон Шерматов.

Васийлик кенгаши вакили онасига танишиш учун ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортиб, тан жароҳатларини қайд этиш учун экспертиза тайинлаган.

“Бу ерда савол туғилади. Нима учун болада тан жароҳатлари бўлса, экспертизани ҳозиргина бошлашаяпти? Орадан 19 кун ўтгандан кейин!”

Қизалоқни оиласига қайтариш масаласидаги навбатдаги мажлис экспертиза натижалари олинганидан кейин тайинланади, унинг аниқ вақти ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни Феруза Ўткирова кўчага ўз ишлари билан чиқиб, қизалоғини тўнғич ўғли (19 ёшли) билан уйда қолдиради. Ўғлини зудлик билан ишхонасидан чақириб қолишади, у онасининг уяли телефонига қўнғироқ қилиб туша олмай, иложсиз, синглисини уйда қолдириб, ишига жўнайди. Қизалоқ ўйнаш учун кўчага чиқади ва уни полиция бўлинмасига олиб кетишади. Айни пайтда Рухшона Клиндаги вояга етмаганлар учун мўлжалланган «Согласие» ижтимоий-реабилитация марказида ушлаб турилибди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация