Мақола

582 21/12/2022

“Ўзбекистон темир йўллари” учун Россияга маҳсулот етказиб бериш бўйича чегирмалар 2021 йилдан буён 50% ни ташкил этмоқда

Россия темир йўллари (РЖД) Ўзбекистондан мева-сабзавотларни ташишда 50 фоизлик чегирмани узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда компания маълумотларига таяниб «РЖД-Партнер.ру» АА хабар қилди.

Ўзбекистон ва Тожикистондан мева-сабзавотларни ташишда 50 фоизлик чегирма 2023 йилга тўлиқ узайтирилди.Бундан ташқари Росия темир йўллари бошқа маҳаллий ва хорижий йўналишлар ташуви учун бир қатор чегирмаларни узайтирди.

2021 йил 1 январдан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари” ва «Рохи охани Точикистон»га қарашли музлаткичли ҳаракатланувчи таркибда Ўзбекистон ва Тожикистондан мева-сабзавотларни импорт қилишда 50 фоизлик чегирмалар амал қилади.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотлрига, жорий йилнинг 11 ойи давомида республика умумий қиймати 1,03 миллиард долларлик, салкам 1,6 миллион тонна мева-сабзавот экспорт қилган. Асосий экспорт йўналиши Россия бўлиб, қиймати бўйича умумий ҳажмнинг деярли ярмини ташкил этади,бу $456,9 млн (44,3%) қийматидаги маҳсулот демак.

Мева-сабзавот экспорти йўналишининг иккинчи ўрнида 199,3 миллион доллар (19,3%) кўрсаткич билан Қозоғистон турибди. Хитой ($87,4 млн), Покистан ($77 млн) и Қирғизистон ($40,8 млн) озгина ортда қолган.

Манба: Spot.uz

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация