Мақола

683 27/03/2023

2023 йил 5 майдан бошлаб Россиянинг S7 Airlines  авиакомпанияси, узоқ танаффусдан сўнг, Иркутск — Фарғона — Иркутск йўналиши бўйича парвозларни тиклайди.

Рейслар Boeing 737-800 самолётларида ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда S7 Airlines авиакомпанияси Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Наманган халқаро аеропортларига парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.

S7 Airlines — штаб-квартираси Новосибирскда жойлашган Россия авиакомпанияси. У Россиядаги энг йирик хусусий авиаташувчилардан  бўлиб, 26 мамлакатнинг 180 дан ортиқ шаҳарларига йўловчи ташувларини амалга оширади.

Манба: Uzbekistan Airports.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация