Мақола

750 05/09/2022

S7 Airlines – Россия ҳаво ташувлари бозорида замонавий самолётлар паркига эга бўлган йирик хусусий авиакомпания.  

Россиянинг S7 Airlines компанияси Ўзбекистонга октябрь ойидан бошлаб парвозларни тиклайди. Бу ҳақда FrequyentFlers хабар берди.

Компания кенг қамровли йўналишларга эга бўлиб, йўловчиларга дунёнинг 26 давлатидаги 181 та шаҳарига саёҳат қилиш имконини беради.

Авиакомпания Новосибирскдан Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Фарғона шаҳарларига, шунингдек, Москвадан Бухоро, Самарқанд, Урганч шаҳарларига авиқатновларни йўлга қўяди.

Маълум қилинишича, айни пайтда S7 Airlines халқаро йўналишда фақат Қирғизистон ва Тожикистонга парвозларни амалга оширмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация