Россиянинг S7 авиакомпанияси барча халқаро авиапарвозларни бекор қилишини маълум қилди. Компаниянинг Telegram каналида берилган баёнотга кўра, халқаро авиапарвозлар 2022 йил 5 мартидан бошлаб бекор қилади. Ушбу компания хизматларидан фойдаланган сайёҳлар ҳамкор авиакомпаниялар орқали манзилларига етиб олиши мумкин бўлади.
Харид қилинган чипталар тақдири нима бўлади?
Хабарда таъкидланишича, бекор қилинган халқаро парвозларга чипта харид қилганлар парвоз бекор қилинганлиги ҳақида СМС-хабар олгандан сўнг, чипта пулини тўлиқ қайтариб олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.
Россияга қўлланилган кескин санкциялар авиакомпаниянинг шундай қарорга келишига сабаб қилиб кўрсатилмоқда.