Maqola

1 562 22/02/2023

Андрей Воробьёв “Садовод” бозоридаги мигрантлар туфайли Котельникига камералар ўрнатиш режасини эълон қилди.

Москва яқинидаги Котельники шаҳарчасида “Садовод” бозорида мигрантлар кўплиги сабабли камералар ўрнатилади ва полиция ходимлари сони кўпайтирилади, деб хабар берди Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв Телеграм- каналида.

— «Садовод» бозори шаҳар яқинида жойлашгани боис бу ҳудудда мигрантлар ва “резина” квартиралар кўп. Одамлар хавотирда – бундай қўшничиликда  ҳар доим ҳам тинч яшаб бўлмайди. Биз бу масалани ечиш учун: камералар ўрнатамиз ва керак бўлганда полиция ходимлари сонини кўпайтирамиз, — деб ёзади Воробёв.

Москва вилояти ҳукумати сайтида айтилишича, Котельникида “Хавфсиз ҳудуд” тизимининг деярли 1,7 минг камераси ўрнатилган. Бундан ташқари, шаҳар округидаги барча кириш жойларининг қарийб 3/4 қисми юзни таниш тизимига эга видеокузатув билан жиҳозланган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Россияда миграция хизматида 6,6 миллион нафар хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатга олинган, бу бир йил аввалги 3,9 миллионтага нисбатан деярли икки баравар кўпдир.

2022 йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизга 842 минг меҳнат мигранти кириб келди, бу 2021 йил даражасидан тўрт баравар кўп эди.

Ўша йилнинг апрель ойида Ички ишлар вазирлиги январь-февраль ойларида Россияда мигрантларнинг бўлиш тартиби ва мамлакатга кириш қоидаларини бузиш ҳолатлари 114 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, чет эл фуқаролари ўртасида ноқонуний ишга жойлашиш ва фаолиятнинг айрим турлари бўйича чекловларга риоя қилмаслик ҳолатлари кўпайган.

Манба: РБК.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya