Maqola

1 319 21/02/2022

Москва шаҳрининг “Сахарово” кўптармоқли миграция марказида меҳнат мигрантларининг навбатини қисқартириш учун янги алоҳида дарча очишга қарор қилинган.

Албатта, ундан барча мигрантлар баравар фойдалана олмайди. У Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларига хизмат кўрсатади. Демак, 2022 йил 19 февралдан иш бошлаган “2А” дарчасидан Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Иттифоққа аъзо давлатлардан келганлар тиббий кўрик, дактилоскопик рўйхатдан ўтиш ва фотосуратга тушиш жараёнларини ушбу дарча орқали амалга оширади.

Маълумки, ўтган ҳафта қирғизистонлик мигрантлар оддийгина маълумотномани олиш учун ҳам узун навбатлар кутишига тўғри келган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya