Мақола

1 438 20/09/2022

Москва мэрияси шу тарзда Мудофаа вазирлигига ёрдам бермоқчи.

Москвада Сахарово кўптармоқли миграция маркази фаолият кўрсатиши ва бу ерда мигрантлар Россияда фаолият юритиш билан боғлиқ ҳужжатлаштириш ишларини амалга оширилишини кўпчилик яхши билади.

Буни қарангки, эндиликда бу марказда бошқа фаолият тури ҳам жорий  этиларкан.

Москва ҳукумати Мудофаа вазирлигига “хорижликларни ҳарбий хизматга киришини ташкил этиш”да ёрдам бериш учун Сахарово миграция марказида тўлиқ инфратузилмани жойлаштиради. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собяниннинг сайтида ҳабар берилган.

Давлат Думаси Россия фуқаролигини олишни соддалаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Унга мувофиқ, РФ Қуролли Кучларида хизмат қилиш учун йиллик шартнома тузган чет элликлар узоқ кутмасдан ва бошқа бюрократик тўсиқларсиз фуқароликни олишлари мумкин бўлади.

Шаҳарнинг муттасадди ташкилотлари ҳарбий сафарбарликни яхши ташкил этиш.  шартномалар тузиш учун ҳамма зарур ишларни қилиб беришга тайёр эканликларини маълум қилмоқда.

Иш излаб Москвага бораётган юртдошларимизга эса мусофир юртларда қадамларини ўлчаб босишлари, ваъдаларга учиб, ҳаётларини хавф остига қўймасликни маслаҳат берардик.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация