Мақола

810 05/12/2022

Лоукостер Намангандан ташқари Уммон пойтахти Маскатни Тошкент билан боғлайди

Узавиация Уммоннинг Salam Air авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берди. Бу ҳақда агентлик сайтида хабар берилди.

№18-К сонли ҳужжат 30 ноябрда расмийлаштирилган. Бунга ҳаво қатнови бўйича Ўзбекистон – Уммон ҳукуматлараро келишуви асос бўлди, дея таъкидлайди вазирлик.

Авиаташувчи Маскат-Тошкент-Маскат ва Маскат-Наманган-Маскат рейсларини амалга ошириши мумкин.

Йўналишларга Airbus A320 ва A321 самолётлари хизмат кўрсатади.

18 ноябрь куни Salam Air авиакомпанияси Маскат ва Наманган ўртасида илк парвозни амалга оширди. Компания ҳар жума куни Султонлик пойтахтидан шу йўналишда парвоз қилади.

Сал аввалроқ Air Arabia гуруҳининг шўъба корхонаси 7 декабрдан Абу-Даби-Тошкент йўналиши бўйича авиақатнов йўлга қўйилиши ҳақида маълум бўлганди. БААнинг лоукостер авиакомпанияси ҳам Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари Самарқанд ва Бухорога тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйиш ниятида.

Бошқа араб авиакомпаниялари ҳам Ўзбекистонга парвозлар сонини оширмоқда.

Wizz Air Abu Dhabi лоукостер авиакомпанияси декабрь ойида Самарқандга, Янги йилдан кейин эса Тошкентга парвозларни бошлашни режалаштирмоқда.

Саудиянинг Flynas авиакомпанияси Тошкент ва Жидда ўртасидаги қатновини сентябрь ойида йўлга қўйган бўлса, ҳозирда уни ҳар куни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Айни пайтда яна бир компания- flydubai Наманганни Дубай билан,  Jazeera Airways авиакомпанияси эса Қувайт билан боғлади.

Манбаа: Spot.uz

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация