Maqola

781 26/08/2022

Самарқанд аэропорти 14−16 сентябрь кунлари тижорий йўловчи ва юк ташувчи рейсларни қабул қилмайди. Шу кунлари шаҳарда ШҲТ саммити бўлиб ўтади.

Самарқанд аэропорти 14 сентябрь соат 00:01 дан 17 сентябрь соат 00:01 га қадар бўлган муддатда тижорий мунтазам ва номунтазам йўловчи ҳамда юк рейсларини қабул қилмайди. Бу ҳақда «Газета.уз» хабар беради.

Бундай хабар жума куни авиакомпания ходимлари учун халқаро огоҳлантириш тизими (NОТАМ)да пайдо бўлди, деб хабар бермоқда AviaAlertsUZ Telegram-канали.

Эслатиб ўтамиз, 15−16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya